«Кредит-модул тизимида таълим сифатини таъминлаш: Германия тажрибаси» мавзусида онлайн-учрашув ўтказилди

Yangiliklar

2021 йил 18 ноябрь куни Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан Германиянинг Олий таълимни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда онлайн-учрашув ташкил этилди.

Унда Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили – Simon Kretschmer, Германиядаги Олий таълимни ривожлантириш маркази мутахассислари ­­– Professor Frank Ziegele,  Gero Federkeil ва  Mainz Johannes Gutenberg университети профессори Dr.Marion Grein ҳамда Марказ ходимлари иштирок этдилар.

Онлайн-учрашувда Ўзбекистонда олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, олий таълим муассасаларининг кредит-модуль тизимига ўтиши, халқаро рейтинг ташкилотлари ва уларда юқори ўринларни эгаллаш механизмлари, олий таълим сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан  «Олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини жорий қилиш методикаси ва амалиёти» ўқув қулланмани яратиш бўйича иш олиб борилаётганлиги тўғрисида ҳам сўз юритилди.

Германиядаги (CHE) Олий таълимни ривожлантириш маркази билан Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг келгуси ҳамкорлик йўналишлари келишиб олинди.