2021 йил 3 ноябр куни Ўзбекистон Республикси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бўлиб ўтган ишчи учрашув тўғрисида маълумот

E'lonlar

        Жорий йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Кореялик мутахассислар иштирокида ишчи учрашув ташкил этилди.

        Мазкур  учрашувда  Кореялик мутахассислар томонидан учта устувор йўналиш бўйича консалтинг фаолияти амалга оширилаётганлиги, хусусан, бугунги кунга келиб, Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Электрон ҳукумат рейтингида ўрнини кўтаришга қаратилган таҳлиллар ўтказилиб, ушбу рейтингда Ўзбекистоннинг ўрнини ҳосил қилувчи барча кўрсаткичлар, шу жумладан Инсон капитали индекси компоненти баҳоллаб чиқилганлиги эътироф этилди.

         Юқорида қайд этилган вазирлик ходимлари томонидан БМТ Электрон ҳукумат рейтингининг Инсон капитали индекси кўрсаткичлари муҳокама қилинди.