Замонавий ўқув адабиётлари сизлар учун!

Yangiliklar

Ўзбекистон Миллий университети (базавий) таянч этиб белгиланган ҳудудий олий таълим муассасалари масъуллари иштирокида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш масалаларига бағишланган онлайн семинар-тренинг ва унинг доирасида 2021 йилда ЎзМУ профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланиб, янги нашр этилган замонавий ўқув адабиётлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Семинар-тренинг ва янги ўқув адабиётлари кўргазмасида 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 1-ўринбосари Музаффар Эсонов ҳамда турдош олий таълим муассасалари ўқув ишлари бўйича проректорлари, ўқув бўлими бошлиқлари иштирок этишди.