АДАБИЁТ ҲИЁБОНИДА...

Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғи билан шу йилнинг апрель ойидан бошлаб Адиблар хиёбонида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири бугун – 12 май куни Адиблар хиёбонидаги соя-салқин табиат қучоғида, оташнафас шоирларимиз Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ижодига бағишланган хотира кечаси тарзида бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон давлат концерваторияси талабалари билан биргаликда консерваториянинг ўқув ишлари буйича проректори Аваз Мансуров, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Фароғат Худойқулова, Ўзбек тили ва ижтимоий фанлар кафедраси доценти, филология фанлари номзоди Сайера Ҳамдамова, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Феруза Қурбонова иштирок этди. Устозлар маъруза қилди ва икки улуғ шоир ҳаёти ва ижодига оид хотираларини ёшларга сўзлаб берди. Талабалар иккала шоир ижодидан тайёрланган янги қўшиқларини ижро этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати