“TROLL.UZ”ГА РАДДИЯ

E'lonlar

TROLL.UZ” сайтига раддия ёзишга тўғри келиб қолди. Бу сайт ходимлари аввалига  камчилик ва нуқсонларимизни ўзимизга кўрсатиб, анчагина яхши ишларни амалга ошира бошлаган эдилар. Аммо кейинги пайтда бу электрон ахборот воситаси устидан ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига даъво аризалари билан мурожаат қилишга тўғри келиб қолди.

Мисол учун Самарқанд давлат чет тиллари институти Ахборот хизмати томонидан эълон қилинган “Раддия” матнини келтирамиз: “ Бугун, 18 апрель куни “ТРОЛЛ.УЗ”  телеграмм ижтимоий тармоғида Самарқанд  давлат чет  тиллари институтининг  бакалавр битирувчиси  дипломини олганлиги тўғрисида видео хабар тарқалди.

Самарқанд давлат чет тиллар институти Ахборот хизмати шуни маълум қиладики, ушбу диплом қалбаки бўлиб, ҳозирда Самарқанд давлат  чет тиллар институти маъмурияти  томонидан бакалавр битирувчиларига бундай кўринишдаги диплом берилмайди.

Фарқли  томонларини  келтириб   ўтамиз:

Биринчидан, дипломларнинг рақамларида, қизил кўрсатгич билан кўрсатилган.

Иккинчидан, давлат рамзида, яъни Герби акс этган  муҳр.

Учинчидан, муҳрнинг рангларида. Қалбакилиги  рангида ҳам маълум.

Тўртинчидан, дипломнинг тузилиш  шакли  ҳамда  умумий  рангларида.

Хулоса  ўзингиздан...

❗️Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бундай хабарларни тарқатиш минтақада етакчилардан ҳисобланган Самарқанд давлат чет тиллар институти фаолияти, ютуқлари ҳамда номига “тош отиш”дан бошқа нарса эмас.

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази мутахассислари қуйидагича маълумотни тақдим этишди.

Ижтимоий тармоқларда кенг   муҳокамаларга сабаб бўлаётган Ўзбекистон Республикасининг Б№ 549844 рақамли бакалавр дипломи ҳақиқий эмаслиги расман маълум қилинади.

 Бунга қуйидаги далиллар кўрсатиб  ўтилади:

• Мазкур дипломнинг ички ва ташқи кўриниши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 2-июндаги “1999/2000-ўқув  йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига  қабул  тўғрисида”ги  қарори  билан  тасдиқланган   диплом  бланкаларига  мос эмас (тасдиқланган шакл илова   қилинади) ;

• Дипломдаги Самарқанд давлат чет  тиллар институтининг муҳри   ҳам   ясама, муҳрга  кўп урғу берилганлигидан ранги ажралиб  турибди;

• Б№ 549844 рақамли бакалавр диплом бланкаси Самарқанд давлат университетига 2011-йили берилган;

• Б№ 549844 рақамли бакалавр дипломи 2011-йилда  Самарқанд давлат  университети Тарих-фалсафа факултети Тарих йўналишини давлат гранти  асосида тамомлаган   С.Э.А. номига № (аниқ) сонли рўйхатга олиш рақами билан расмийлаштирилган.

Биз ўрганган маълумотлардан бу бланканинг қалбаки эканлиги кўриниб турибди. Бу жиноий ҳаракатни амалга оширган кимсаларни аниқлаш ва уларга нисбатан Қонуний чора кўриш бўйича даъво аризаси билан Хуқуқни ҳимоя қилиш идорасига мурожаат қилинган. Бундай жиноятларни олдини олиш ва уларни фош этишда “TROLL.UZ”   сайти ва мазкур видео муаллифи ҳам жонбозлик кўрсатади, деб ишонамиз. Зеро бу ҳодиса нафақат Самарқанд давлат чет тиллар институти, Олий ва ўрта таълим вазирлиги муассасалари жамоасининг эзгу ишларига соя солибгина қолмасдан, балки Мамлакатимизда тайёрланадиган рақобатбардош мутахассислар обрўсига ҳам путур етказади.

 

Биз журналистик суриштирув давомида қуйидаги маълумотларга учрадик. Сайт эълон қилган видеотасвирда ”Диплом” деб қалбаки шакл юзига крилл алифбосида ёзилгани кўриниб турибди. Иқтидордаги диплом юзасида эса Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири (тилла рангида) ҳамда давлат тилида (лотин графикасида)   “BAKALAVR DIPLOMI” деб ёзиб қўйилган. Ундан ташқари ҳақиқий дипломнинг кўринмайдиган муҳофаза белгилари ҳам мавжуд. Давлат белгилари қонун билан муҳофаза қилинади.Уларни қалбакилаштириш  ва ноқонуний фойдаланиш юзасидан жиноий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексида белгилаб қўйилган.

 

Марказ Ахборот хизмати.