Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида хотин-қизлар ўртасида “АЁЛ САЛОМАТЛИГИ-ЖАМИЯТ БОЙЛИГИ” шиори остида оммавий спорт мусобақаси ўтказилди

E'lonlar

Президентимиз 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлис ва кенг жамоатчиликка йўллаган Мурожатномасида мамлакат миқиёсида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар саломатлигига алоҳида эътибор қаратиши ҳақида гапирган эди. “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида ҳам бу борада қилинадиган ишлар бирма-бир кўрсатиб ўтилган.

Айни шу вазифалар ижроси юзасидан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг ўқув ёрдамчи ва ишчи ходимлари ўртасида спортнинг шахмат, стол тениси, арғимчоқда сакраш, мокисимон ва 200 метр масофага югуриш турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Институт ходимлари ва талабалар касаба уюшмаси раиси  ҳамда Хотин-қизлар кенгаши ҳамкорлигида “Аёл саломатлиги – жамият бойлиги” шиори остида ташкиллаштирилган мусобақага юздан ортиқ хотин-қизлар иштирок этдилар.

Иштирокчилар ўзлари танлаган спорт турлари бўйича ажратилган ҳудудларда маҳоратларини намоён қилдилар. Уларни “Жисмоний тарбия” кафедраси профессор-ўқтувчиларидан иборат ҳакамалар ҳайъати баҳолаб борди.

 

         Якуний натижаларга кўра, Ахборот-ресурс маркази ходимлари 5 та спорт йўналишидан 4 та фахирли биринчи ўрин, 1 та спорт йўналишидан  учинчи ўринни қўлга киритдилар. Ахборот-ресурс маркази бош кутубхоначиси Марҳабо Саитова стол тенниси  йўналиши бўйича  1-ўрин, Илмий-услубий ва ахборот-маълумот (даврий наширлар) бўлими ходими Раупова Гулноза шахмат бўйича 1-ўрин, Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими ходими Сумбулабиби Бўронова макисимон югуриш спорти йўналишидан фахирли 1-ўрин ҳамда 200 метрга югуриш спорт йўналишидан 3-ўринни, Хорижий ахборот-кутубхона ресурслари билан ишлаш бўлими ходими Муниса Юлдошева арғамчоқда сакраш спорт йўналишидан 1-ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга Институт ходимлари ва талабалар касаба уюшмаси раиси Ф.Тилаватов томонидан диплом ва эсталик совғалар топширилди. Бундан ташқари Ахборот-ресурс маркази ходимлари ички туризимни ривожлантириш мақсадида Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига саёҳатга бепул йўлланмани қўлга киритдилар.  

Жорий йилнинг 11 апрел санасида спорт мусабақаларида фаол иштирок этган АРМ ходимлари учун Самарқанд шаҳарига саёҳат ташкил этилди.

 

Саёҳат Биринчи Президентимиз И.А.Каримов уй-музейини зиёрат қилиш билан бошланди, зиёратчилар И.А.Каримов хотирасига Қуръон тиловат қилишди. Ходимлар саёхатни “Регистон” майдонида давом эттирилди. 

       “Регистон” майдони ҳақида тўлиқ тушинча ва тассоввурга эга бўлишди. Саёҳат Мирзо Улуғбек мадрасасини зиёрат қилиш билан якунланди. Самрақандга ташриф давомида ходимлар кўтаринки кайфият ва яхши тассуротга эга бўлиб қайтишди.

Хотин-қизлар кенгаши раиси Ю.Раҳмонова, ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ф.Тилаватов, АРМ раҳбари Ф.Норқобилова институте профессор-ўқтувчилари, бўлим бошлиқлар кутубхоначилар ва институт ишчи ходимларидан иборат 112 нафар киши иштирок этди.